Максим Шацких: "Ҳаммани ўз виждони бор"
"Пахтакор" – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
- Барча кутганидек ҳақиқий дерби бўлди. Ўзининг ҳиссиётлари, голлари билан. Илк навбатда биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар биздан рози бўлишди.
Уч марказий ҳимоячи тактикасини "Навбаҳор"нинг кучлилиги учун танламадим. Кейинги ўйин умуман бошқа тактика ва схема остида кечиши мумкин. Барчаси футболчиларнинг кучли ва заиф жиҳатларига, умумий ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳар бир учрашув учун стратегия тузамиз. Ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Барчасини ўрганиб чиққан ҳолда рақибга нима таклиф қилишимизни ва рақибларнинг кучли жиҳатларини кучсизлантиришни режа қиламиз.
Менинг гапларимни ҳурмат қилишингиздан хурсандман. Мен ўзим учун ҳақман. Ҳакамларга баҳо қўймаган бўлардим. Ҳамманинг ўз виждони бор. Барчасини ҳакамлар қўмитасига қолдирамиз. Улар ушбу ўйинни томоша қилишади. Тўғрисини айтаман, такрорий лавҳаларни кўрдим. Менимча, биринчи пенальти йўқ эди. Иккинчи пенальтида эса жарима майдончаси ичида футболчилар кўп эди. Ниманидир аниқлаш қийин бўлди. Барчасини қўмитага қолдирамиз.
“Пахтакор” матбуот хизмати.
Фикрлар