Максим Шацких: "Мен бирорта футболчи билан урушмаганман"
Суперлигада 25-тур баҳсларига старт берилди. "Пахтакор" ўз майдонида ОКМКни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Максим Шаских матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бўм-бўш бўшлиқни тўлдириш қийин. Айниқса, мавсум сўнггида. Биринчи бўлимдаги имкониятларимиздан фойдаланганимизда, ўйин бошқача кечарди. Улар стандартларга урғу беришини билар эдик. Кераксиз фол, узатма ва гол. Бу футбол. Ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Ҳаёт тўхтаб қолмайди.
- Драган Черан ва етакчиларнинг майдонга чиқмагани сабаби нима?
- Йўқ, футболчилар борасидаги саволлар менга эмас. Мавзу ёпиқ. Терма аъзоларига ўйнаш учун имкон бердик. Барчага пауза беришга ресурс етишмади.
- "Пахтакор"да 2 ой бўлмадингиз. Бу раҳбарият танловими ё ростан ҳам касалмидингиз?
- Униси ҳам, буниси ҳам. Ижодкорона таътилда эдим. Енгил қайта ишга тушириш содир бўлди. Бироз касал ҳам эдим. Қўрқинчли нарса йўқ.
- Черан билан жанжал ҳақидаги миш-мишлар юрибди. Бу ростми?
- Бу миш-миш холос. Мени яхши таниганлар, жанжалдан узоқ юришимни яхши билади. Жамоадаги бу ўзгариш менинг қарорим эмас. Агар бу менинг қарорим бўлганида, бошқачароқ йўл тутар эдим. Қандай эканлигини айта олмайман. Вақти келиб ҳаммасини билиб оласиз. Мен бирорта футболчи билан урушмаганман.
- Бу мавсумдан нималарни кутган эдингиз? Жамоа совринсиз қолди?!
- Барчасини менинг бўйнимга илиб қўйманг. Йўқ пайтимда жамоани бошқармадим. Жамоани қайта ишга тушириш керак. Мавсум бошида вазифалар бошқа эди. Кейин у ўзгартирилди. Натижада системада муаммо пайдо бўлди. Келаси мавсумда бизга янги қон керак бўлади. Битта таркиб билан ҳар йили бир даражадаги футболни кўрсатиб бўлмайди. Кимдир кетади, кимдир келади. Янгилар келиши керак. Акс холда, қулай зонадаги футболчилар ўсишдан тўхтайди. Бу футболдаги энг ёмон нарса. Кейин уларни у зонадан олиб чиқиш қийин бўлади. Мавсум охирида керакли хулосаларни қиламиз.
Фикрлар
Hamma narsa pahtachilar uchun ediku.
Hursandman Oʻzbekistonda pahta quyadiganlar kamaygani uchun.
Endi PAHTAga ish qolmas ekandeeeee
Shu pahtani hech yuq bor dona homiysini Navbahorda beringlar kurasila natijani