Максим Шацких: "Ўринбоев ёзги трансферлар ойнаси очилгач, сафимизга қўшилиши мумкин"

Chery Tigo 7 PRO

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" ўйинида мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Черан ҳисобни очган бўлса, Сентоку имкониятларни тенглаштириб қўйди. Тайм сўнггида Абдумажидов жамоасини олдинга олиб чиқди, лекин иккинчи бўлимда сўнгги дақиқаларда олмалиқликлар 3 та гол билан ғалабани илиб кетди. 

Учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни  кўрдингиз, 6 та гол кўрдик. Мухлисларга ёқди. ОКМК ишқибозлари хурсанд бўлиб ортга қайтди, аммо ўзимизни мухлисларни хурсанд қила олмадик. Афсуски, мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Хатоларимиз сабабли ўзимизга-ўзимиз олиб келдик. Ҳамма рақиб ҳам буни кечиравермайди. Ёшлар билан  стабиллик намойиш этиш қийин. Хатолар устида ишлашда давом этамиз.

Ўринбоев ҳозирча қайдномада йўқ. Ёзги трансфер ойнаси очилгач, уни сафимизга қўшишимиз мумкин.

Биз чекинмадик. Ўйинда давом этдик. ОКМК кўпроқ босим қилди. Айрим футболчиларга кўрсатмаларни етказиб беришни имкони бўлмаяпти. Яна айримлари ўзига бегона бўлган позицияда тўп сурмоқда. Буни ҳам ўрганиш лозим. Масалан Беҳруз Асқаров чап қанотга ўтди. Афсуски, бу зонада бизда бошқа футболчи йўқ. Ҳар сафар шогирдлариингизга нима истаётганини тушунтириб бўлмайди.

Пенальти жуда кулгули. Тушунамиз, улар ёшлар, аммо айнан улар хато қилмаслиги керак. Майли, Расул  4-голда хато қилди, бироқ 19 ёшли футболчи учун ёмон кўринмаяпти. Ҳожиакбар майдонга чиқди ва футболни соғингани сезилди. Тушунаман, футболчилар тезроқ майдонга қайтишни истайди, аммо шифокорлар кўрсатмаси бор. Биз шундоқ ҳам, уларни ҳаммасига риоя қилмаяпмиз. 3-4 машғулотда иштирок этиб бирданига яна майдонда мўжиза кўрсатишни имкони йўқ. Буни жисмонан ва руҳан имкони йўқ. Ярим мавсумни ўтказиб юборди улар. Атиги 2-3 машғулотни ўзи етарли эмас. Улар тайёр эмас. Шу сабабли, уларни ўйинларда секин-аста захирадан жангга ташлаб, ўйин тонусига кириб олишини таъминлаяпмиз, - деди "шерлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Duvlan
23/06/2024 14:50
Максим, сани ўрнингда бошқа бўганда аллақачон отставкага чиқарди, лекин санда на уят, на ор-номус бор, тезроқ кет, пахтакор тезроқ ўзига келсин.