Максим Шацких "Пахтакор"дан таклиф олди

Охирги пайтларда “Пахтакор” клубида айрим ўзгаришлар юз бераётгани хусусида турли хабарлар тарқалмоқда. Бир неча йил давомида спорт директори сифатида ишлаган Жаъфар Ирисметов клубни тарк этган. Унинг ўзи бу хабарни тасдиқлади. Бироқ ҳозирча “Пахтакор” билан хайрлашганига нима сабаб экани аниқ эмас.

Биздаги маълумотларга қараганда, “Пахтакор” ўзбек футболининг афсоналаридан бири – Максим Шацкихга таклиф билан чиққан. Бу масала бўйича Sports.uz мухбири Максим Александрович билан боғланганида чиндан ҳам “Пахтакор”дан таклиф олганини айтди. Ҳозирда музокаралар давом этяпти.

Шацких мураббий сифатида бир неча йил “Динамо” Киевда ишлади. Охирги иш жойи эса Россиянинг “Ротор” клубида бўлиб, у ерда мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Пахтакор сол
15/05/2022 00:58
Миржалол билан хам гаплашиш керак, тандемда зўр бўларди¸