Максим Шацких: "Сўнгги дақиқалардаги голга қадар рақибда деярли вазият бўлгани йўқ"
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин хусусида фикрларини айтиб ўтди.
"Йигитларни ғалаба билан табриклайман, улар деярли 95 дақиқа мобайнида рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнади. Бундай ҳолат исталган жамоа учун катта юклама беради. Уларга раҳмат айтаман. Футболчилар ўзларини назорат қила олишди ва сифатли футбол кўрсатишди. Янада кўпроқ гол уришлари ҳам мумкин эди. Шундай ҳолатда уч очкони қўлга киритдик. Аста-секинлик билан ҳаракат қилиб, навбатдаги ўйинга тайёрланамиз.
Футболчилар охирги дақиқаларда эътиборни йўқотган бўлишлари мумкин. Жамоа деярли бутун ўйин рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнади. Қаердадир чарчашди, анчагина куч йўқотишди. Улар ҳам робот эмас, биз каби одамлар. Доимо нолга ўйнашни истаймиз. Таркибдаги шундай савияли ҳимоячилар билан доимо гол ўтказиб юбормаслик учун ҳаракат қилиш керак. Буни ҳар куни гапирамиз. Ҳозир чемпионат ўйинлари бўлмоқда. Сентябрда бошқа турнир ўйинлари бошланади. Ушбу ўйинлар орқали халқаро турнирга тайёрланяпмиз.
Бир киши кам ҳолатда рақиб сиздан жисмонан ва савия борасида бир бош пастда бўлса ҳам қийин. Йигитлар ўйиндан олдин қилинган режага қайта олишди. Рақибларга вазият яратиш учун деярли имкон беришмади. Сўнгги сониядаги голгача уларга деярли вазият бўлгани йўқ. Фақатгина стандартлардан кейин улар ҳужумларга эга бўлишди. Йигитлардан миннатдорман, улар талаб қилинган ишларни бажара олишди.
"Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Фикрлар