Мальдини ўғлини бошқа жамоага сотмоқчи

"Милан"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини фаолиятини А Сериянинг бошқа клубларида давом эттириши мумкин. Унга "Верона" ва "Специя" каби клублардан таклиф келиб тушган.  

Маълум бўлишича, "Верона"нинг таклифи Даниелнинг отаси ҳамда "Милан" спорт директори Паоло Мальдинини қизитирган.

Ўтган мавсумда 20 ёшли футболчи ўтган мавсум "россонерилар" сафида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйган. 

Унинг Милан клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!