Малком яна Ла Лигага қайтиши мумкин

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби вингери Малком яна Испанияга қайтиши мумкин.

Estadio Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига “Севилья”дан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Уни шахсан андалусияликлар спорт директори Роман Мончи Испанияга қайтармоқчи. Гап шундаки, Мончи Малкомни 18 ёшидан буён, яъни у “Коринтианс” сафида тўп сураётган чоғларидан буён кузатиб келади.

Айтиш лозимки, Мончи “Рома”да ишлаб юрган пайтида 2018 йил Малкомни “бўрилар” сафига олиб келишга ҳаракат қилиб кўрган, аммо якунда “Барселона” уни илиб кетган эди.

Малкомнинг ўзи ҳам кучли чемпионатларда ўйнамоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Зенит” Малкомни бир йил муқаддам “Барселона”дан 40 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!