Мамич:
Ads

"Реал" жаҳоннинг энг кучли жамоаси саналади. Биз уларга тенглаша олмаймиз, аммо ўз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Эртага жуда яхши ўйин кўрсатсак ҳам бу бизга камлик қилиши мумкин. Икки ўйинда 120 дақиқа ўйнаганимиз туфайли жамоа жуда чарчаган. Мен майдонга тушмадим, аммо камина ҳам чарчоқ аломатларини ўзида сезди. Нима бўлганда ҳам биз "Реал"нинг имкониятларини камайтириш ва ўз имкониятларимиздан фойдаланишни мақсад қилганмиз.

Ҳа ғалаба қозонишимиз мумкин. Спортда эришиб бўлмас  натижанинг ўзи йўқ. Орзу ҳам бир куни амалга ошиши мумкин. Мен эса ҳар куни ғалабаларга эришишни истайман. Тўғри биз билан "Реал" ўртасидаги фарқ "Смарт" ва "Мерседес" машиналари сингари каттадир", - деди хорватиялик футболчи.