Мамлакатимизда белбоғли кураш чемпионат ўтказилди
Жорий йилнинг 27-29 сентябрь кунлари Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги спорт мактабида 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда республикамизнинг барча ҳудудларидан 185 нафар йигит -қизлар иштирок этишди.
Дастлаб, юқори савияда ташкил этилган чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ва бошқалар спортчиларни қутлаб, уларга омад тилашди.
Икки давом этган муросасиз беллашувларда қуйдаги спортчилар ғолибликка эришди.
Ўғил болалар (Белбоғли кураш йўналиши)
-57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), -62 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон), -68 кг. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 75 кг. Самандар Анваров (Фарғона), -82 кг. Бекзодбек Камолиддинов (Андижон),-90 кг. Паҳлавон Умаралиев (Фарғона),-100 кг. Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона), +100 кг. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.).
Қизлар (Эркин йўналиш)
-48. Мохира Қаххарова (Андижон), -52 кг. Гуллола Имомназарова (Андижон), -58 кг. Дилдора Исроилжонова (Наманган), -66 кг. Ойдинхон Отақулова (Андижон), -76 кг. Лаззат Тулепбергенова (Қорақалпоғистон), +76 кг. Шириной Йўлдошева (Наманган).
Ўғил болалар (Эркин йўналиш)
-57 кг. Нодир Турғунпўлатов (Наманган), -62 кг. Диёрбек Полвонбоев (Фарғона),-68 кг. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона),-75 кг. Достон Обиджонов (Наманган), -82 кг. Жаҳонгир Низомиддинов (Наманган), -90 кг. Мирзажон Мирзажонов (Наманган),-100 кг. Жамшидбек Убайдуллаев (Тошкент в.), +100 кг. Баҳодир Меҳмонов (Фарғона).
Беллашувлар якунлангач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Фикрлар