"Ман Сити", "Челси" ва "Тоттенхэм". Энди навбат МЮга

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер лигасининг 13-турида "Шеффилд" (3:2) клубини 3:2 ҳисобида таслим этди.

Бу Оле-Гуннар Сульшер шогирдларининг меҳмондаги кетма-кет ўнинчи ғалабаси бўлди.

Ушбу натижага фақатгина "Тоттенхэм" (1960 йилда 10 та ғалаба), "Челси" (2008 йилда 11 ғалаба) ва "Манчестер Сити" (2017 йилда 11 ғалаба) клублари эриша олган.

МЮнинг АПЛ доирасидаги кейинги сафар учрашуви 26 декабрь куни "Лестер"га қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!