“Ман Сити”нинг энг тўғри қарори

“Манчестер Сити”даги ўйинлари билан ҳурмат қозонган Шон-Райт Филлипс собиқ жамоасининг энг муҳим ўйинчиси ҳақида гапирди.

- “Манчестер Сити” янги хўжайинларнинг қўлига ўтганидан кейин Серхио Агуэронинг олиниши энг тўғри қарор бўлди. Хорижлик футболчиларнинг аксарияти жамоага келиб, 8-9 йил юқори савияда барқарор ўйнай олмайди. Агуэро эса буни уддалаб келмоқда, - деди Шон-Райт Филлипс.

Шон-Райт Филлипснинг айтишича, келажакда Агуэронинг ўрнини Габриэл Жезус эгаллаши мумкин. Чунки бу ёш футболчи ўз вазифаси нимада эканини яхши билади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)