Мана, олинглар! “Сити” ҳужумчисини Бундеслига клубига сотиб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” академиясида тарбияланган  8 ёшли иқтидорли қанот ҳужумчиси Рейган Хески энди фаолиятини Германия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Англия футболида ном қозонган машҳур ҳужучи Эмиль Хескининг ўғли ёзги трансферлар ойнаси даврида Германиянинг “Кёльн” клубига ўтди. Бу ҳақда Германия жамоасининг расмий сайти хабар берди.

Хески “эчкилар” сафида 2031 йил ёзигача тўп суради. Унинг меҳнат шартномаси айнан шу муддатга мўлжалланган.

Хабарларга кўра, “Манчестер Сити” ҳали асосий жамоага қабул қилинмаган ўз тарбияланувчиси учун 2 миллион евро олади.

Ўтган мавсумда Хески «шаҳарликлар» ёшлар жамоаси сафида 40 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол урди ва 16 та голли узатма амалга оширди.

Англиялик ҳужумчи асосий жамоа сафида эса фақат бир марта майдонга тушган. Бу Англия Лига кубогидаги «Хаддерсфилд»га қарши баҳс бўлиб, у ўйиннинг 7 дақиқасида иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Азизжон
21/07/2026 21:31
8 ёшли болачами