Мана шу ҳужумчи жамоани чемпион қилади!
“Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Конте жамоани чемпионлик учун курашадиган даражага олиб чиқмоқчи. Италиялик мутахассис таркибни мунтазам кучайтириб бориш баробарида асосий тўпурар Ҳарри Кейнни ушлаб қолиш зарурлиги таъкидламоқда.
- Менинг фикрим, миллионлаб мухлисларникидан фарқ қилмайди ва Ҳарри Кейн билан шартномани янгилаш керак, деб ҳисоблайман. Чунки биз жаҳон миқёсидаги ҳужумчи ҳақида гапиряпмиз. У “Тоттенхэм” ўйинчилар орасида энг тажрибалиси.
Ҳозир Ҳарри Кейнга янги шартнома таклиф қилишнинг айпи пайти. Унинг ўзи ҳам лойиҳамиз келажагига ишоняпти, - деди Антонио Конте.
29 ёшли ҳужумчи дастлабки тўрт тур якунларига кўра, тўртта гол билан жамоасининг кучли учликка киришига катта ҳисса қўшди.
Фикрлар