Мана сизга драма! 100 дақиқа давом этган, 6 та гол ва қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Боруссия" очко йўқотди

Бундеслига 28-туридан ўрин олган "Штутгарт" - "Боруссия" учрашуви якунланди. Унда жамоалар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, "асаларилар" Аллер ҳамда Мален томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда Кулибали ҳамда Вагноманнинг голлари эвазига "Штутгарт" мувозанатни тиклади. 

Асосий вақтда қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчисида Рейна дортмундликларнинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Бироқ бу ҳаммас эмасди. 90+7-дақиқада Мвумпа ҳисоб 3:3 кўринишига келишини таъминлаб берди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!