Манба: "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Қозоғистон клубига ўтади

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Луиш Нани "Актобе" клуби билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Sports.kz нашри Zidan4eg Live манбасига таяниб.

Tecno

Португалиялик ярим ҳимоячи Нани "Актобе"га ўтишга яқин.

Айтиш жоизки, футболчи бир йил аввал профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. У охирги бор 2024 йилда майдонга тушган, — дея ёзади манба.

Нани Португалия терма жамоаси сафида 112 та ўйин ўтказиб, 24 та гол муаллифи бўлган. У Европа чемпионатининг олтин ва бронза медаллари соҳиби, Конфедерациялар кубоги ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, "қизил иблислар" сафида кўп карра Англия чемпиони ҳамда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Қайд этиш жоиз, яқинда Қозоғистон клубининг эгаси сифатида тадбиркор Нурлан Артыкбаев қайд этилди. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 228 миллион долларга баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!