Мареска "Манчестер Сити" билан музокаралар олиб борган

The Athletic нашри журналисти Давид Орнштейннинг хабар беришича, Энцо Мареска "Челси" раҳбариятини икки бор хабардор қилган. Илк марта октябрь ойи охирида, иккинчи марта эса декабрь ойи ўрталарида у "Манчестер Сити" билан боғлиқ шахслар билан мулоқот олиб бораётганини очиқ айтган.

Маълум қилинишича, агар келажакда "шаҳарликлар"да бош мураббийлик лавозими бўшаб қолса, Мареска ушбу лавозимга даъвогар сифатида кўрилиши мумкин.

Шунингдек, мутахассиснинг "аристократлар" билан тузган шартномасида алоҳида банд мавжуд бўлиб, унга кўра, агар у бошқа клуб вакиллари билан музокара олиб борса, бу ҳақда клуб раҳбариятини олдиндан расман хабардор қилиши шарт эди.

Айнан шу сабабли Энцо Мареска ўз ҳаракатларини яширмаган ва "Челси"ни ўз вақтида огоҳлантирган.

Маълумот учун, бир неча соат аввал италиялик мутахассисни лондонликлар ишдан бўшатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!