Манба: Мбаппе ПСЖда қолмайди. У ўзига бошқа жамоа танлади

  • 29 Dec 17:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе июнь ойида тугайдиган шартномасини узайтирмайдиган бўлди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, 25 ёшли форвард “Реал”га кўчиб ўтишни режалаштирган. Томонлар дастлабки келишувни январь ойининг ўзидаёқ имзолаши мумкин.

Аслида мадридликлар франциялик форвардни анча олдин қўлга киритмоқчи эди. Бироқ босим кучайиб кетгач, Мбаппе Парижда қолиш вариантини танлади.

ПСЖ футболчи билан ҳамкорликни узайтиришга ҳаракат қиляпти. Лекин Мбаппе бир неча ойдан бери янги шартнома бўйича таклифни қабул қилгани йўқ.

Килианга айни пайтда Англия Премьер-лигасининг бир неча клублари ва Саудия Арабистони вакиллари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!