Манба: “Реал” Моуриньо билан алоқага чиққан
Испаниянинг Mundo Deportivo нашри "Реал"нинг "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньога қизиқиши ҳақида хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби ҳақиқатан ҳам мутахассисни қайтариш вариантини ўрганган ва ҳатто у билан алоқага чиққан. Бироқ, айни пайтда томонлар ўртасида ҳеч қандай аниқ музокаралар олиб борилмаяпти.
Таъкидланишича, Моуриньонинг ўзи мулоқотга очиқ ва агар "қаймоқлилар" раҳбарияти бу борада қадам ташлашга қарор қилса, "Реал" таклифини кўриб чиқишга тайёр.
Шу билан бирга, клуб ичида бундай номзод ҳақида ягона фикр йўқ. Бундан ташқари, мадридликлар раҳбариятига яқин бўлган баъзи манбалар португалияликнинг қайтиши сценарийсини истисно қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача "Реал"да ишлаган.
Фикрлар