Манба: Туркия чемпиони Шомуродов учун таклиф юборди (фото)

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг амалдаги чемпиони Трабзоннинг "Трабзонспор" жамоаси "Рома"да тўп тепадиган ҳужумчимиз Элдор Шомуродовни қўлга киритишга уриниб кўради. Бу ҳақда Туркиянинг "61 saat" нашри хабар берди. 

Tecno

Манбага кўра, туркияликлар легионеримизни ижарага олишни истамоқда. Бунинг учун улар "Рома"га 1 миллион евро таклиф қилган. 

Ҳозирча римликларнинг жавоби маълум эмас. Аммо катта эҳтимол билан Элдор бу ёзда Италия пойтахтини тарк этади. Клуб уни сотиб олиш шарти билан ижарага бериб юборишни мақсад қилган.

трабзонъ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!