Манба: УЕФАнинг “энг яхши футболчиси” совринини ким қўлга киритиши маълум

Пайшанба куни Истанбулда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир давомида УEФА ўтган мавсум еврокубокларда яхши ўйин кўрсатган бир қанча футболчиларни бир қатор индивидуал мукофотлар билан тақдирлайди.

AS нашри хабарига кўра, энг яхши ўйинчи учун соврин "Реал" Мадрид ҳужумчиси Карим Бенземага берилади.

Эслатиб ўтамиз, якуний номзодлар рўйхатда Карим Бенземадан ташқари Тибо Куртуа ва Кевин де Брюйне ҳам бор.

"Реал" Мадрид 2021/2022 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Карим Бензема турнирда 12 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Қўшимча қиламизки, Карим Бензема "Олтин тўп" учун асосий даъвогар саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!