“Манчесте Юнайтед” Эрик тен Хагнинг эски шогирдларига 272,4 миллион евро сарфлаб юборди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Эрик тен Хагни 2022 йили “Аякс”дан олиб келган эди.

Мухлису мутахассислар клубнинг кейинги трансферлари асосан нидерландиялик мураббий қўл остида ўйнаган “Аякс”нинг собиқ футболчи бўлаётганига эътибор қаратди.

ESPN нашри “Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хагнинг шогирдларини олиб келиш учун жами 272,4 миллион евро сарфлаганини ҳисоблаб чиқди.

Эрик тен Хаг 2017-2022 йиллар давомида “Аякс”ни муваффақиятли бошқариб, бир неча истеъдодли футболчиларни етиштириб берган.

Сўнгги йилларда “Аякс”дан Манчестерга келган энг қиммат ўйинчи Антони ҳисобланади. Бразилиялик вингер учун 95 миллион евро тўланган. “Манчестер Юнайтед”га Лисандро Мартинесга 57,4, Нуссайр Мазрауига 20, Андре Онана ва Маттейс де Лигтга 50 миллион евродан пул сарфлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!