Манчестер грандлари 19 ёшли норвегиялик футболчига қизиқиб қолишди
“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” Норвегиянинг “Буде-Глимт” клуби ярим ҳимоячиси Хакон Эвьенга қизиқиб қолди.
Таъкидлаш керакки, 19 ёшли норвегиялик футболчи манчестерлик скаутлар кўз олдида “Стремсгодсет” клуби дарвозасига 2та гол урди.
“Стадионда “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” скаутлари ўтирганини билмагандим. Бу ажойиб. Лекин ҳозир бор эътиборим бўлажак ўйинларга қаратилган”, - дейди Эвьен.
Фикрлар