Манчестер клубига 100 миллион, ўйинчига йилига 28 миллион фунт тўлаймиз!

CHERY AUTO

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг энг қудратли клубларидан “Ал-Ҳилол”  қишки трансферлар ойнасида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси ва жамоа сардори Бруну Фернандешни сотиб олиш бўйича тайёргарликка қайта киришди.

Tecno

Бу ҳақда Indykaila News нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Саудия клуби португалиялик футболчининг трансфери учун манкунианларга 100 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.

Шу билан бирга, Фернандешнинг ўзи ҳафтасига 600 минг фунт (йилига тахминан 28,8 млн фунт) маош олади.

Жорий мавсумда Фернандеш барча мусобақаларда 19 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!