"Манчестер Сити" - "Бёрнли": матнли трансляция
- 90'
Ўйин якунланди! "Манчестер Сити" 5:0 "Бёрнли". Шарҳни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'
Видра ўрнига Томпсон майдонга тушди.
- 88'
Саненинг яна бир зарбаси анча ноаниқ чиқди.
- 85'
Лерой Саненинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
- 80'
Лерой Сане Филь Фоденни алмаштирди.
- 78'
Де Брюйненинг олдинга узатган пасини рақиб футболчилари ўқиди. Акс ҳолда, Жезус бирга-бир вазиятга чиқиб борарди.
- 69'
"Уотер-брек" эълон қилди бош ҳакам Андре Маринер.
- 68'
Де Брюйненинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 66'
Жезуснинг хавфли зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
- 63'
ГОООЛЛЛЛ!!! Фоден дубльни расмийлаштирди. 5:0
- 62'
Жоау Канселу сариқ карточка билан жазоланди.
- 60'
Де Брюйне ва Льяпорт майдонга тушди. Фернандиньо ва Маҳрез эса заҳира ўриндиғидан жой олди.
- 60'
Жей Родригес ўрнига Эрик Питерс майдонга тушди.
- 59'
Тўп назорати 73-27. "Сити" фойдасига.
- 54'
"Бёрнли" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган.
- 51'
ГООООЛЛЛЛЛ!!! Давид Силва "Сити"нинг бурчак тўпидан сўнг ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келиб қўйди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Биринчи тайм якунланди.
- 45+'
Агуэро ўрнига Жезус майдонга тушди.
- 45+'
Агуэро жароҳат олиб майдонни тарк этди.
- 45+'
Биринчи таймга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45+'
ГОООЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез 11 метрлик жарима зарбасидан ишонч билан фойдаланди.
- 45+'
Агуэро пеналти ишлади.
- 43'
ГОООООЛЛЛЛЛЛ!!!Фернандиньонинг ажойиб узатмасидан сўнг Маҳрез ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва ГОЛ!
- 40'
Зинченконинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвозабон томонидан қийинчиликсиз бартараф этилди.
- 35'
Бернарду ўнг қанотдан ёриб кириб тўпни орқароққа узатди. Агуэронинг зарбаси ҳимоячиларга тегди.
- 31'
"Манчестер Сити"нинг бурчак зарбаси рақиб жарима майдони ичида бироз тартибсизликни юзага келтирди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олиб вазиятни юмшатди.
- 30'
"Бёрнли"нинг ўнг қанотдан узатган тўпи манчестерликлар томонидан муваффақиятли қайтарилди.
- 24'
"Уотер-брек" эълон қилинди.
- 22'
ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!Бурчак зарбасидан сўнг Бернарду Силва тўпни орқароққа - Фоденга етказиб берди. У эса ажойиб зарба орқали Тарковскини ожиз қолдирди.
- 20'
"Бёрнли"нинг ўнг қанотдан амалга оширган жарима зарбаси бесамар кетди.
- 17'
Давид Силванинг ажойиб пасидан сўнг Бернарду Силва кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 16'
Родрининг узоқ масофадан берган зарбаси кучли ва ноаниқ чиқди.
- 11'
"Сити"нинг чап қанотдан амалга оширган жарима зарбаси рақиб дарвозаси олдига тўпланган ҳеч бир "шаҳарлик"ка насиб этмади.
- 6'
Дастлабки дақиқаларда "Бёрнли" яхши босим уюштирмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Иккала клуб Америкада ирқчилик қурбони бўлган Жорж Флойд хотирасига тиз чўкишди.
- 0'
Жамоалар коронавирусдан вафот этган инсонлар шарафига сукут сақлашмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
Фикрлар