"Манчестер Сити" - "Ливерпуль": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди. Трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Маҳрезнинг голи ВАР орқали бекор қилинди.
- 90'

ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Маҳрез ҳам гол урди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Жордан Хендерсон огоҳлантирилди.
- 85'

Мане ўрнига Минамино майдонга туширилди.
- 79'

Льяпорт ўрнига Отаменди, Стерлинг ўрнига Бернарду Силва майдонга туширилди.
- 76'

Арнольд ўрнига Уильямс майдонга тушди.
- 71'
Уотер-брек
- 66'

ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг собиқ жамоасини аяб ўтирмаяпти.
- 62'

Фирмино ўрнига Ориги, Вейналдум ўрнига эса Кейта майдонга ташланди.
- 61'
Де Брюйненинг тезкор қарши ҳужумдан сўнг берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 58'

Дарвоқе, тайм аввалида Окслейд-Чемберлен Жо Гомез ўрнига майдонга тушганди.
- 58'

Маҳрез Жезусни алмаштиряпти.
- 56'

Уолкер Манега нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.
- 55'
Фоденнинг зарбаси Алиссоннинг қўлларига бориб тушди.
- 51'
Ван Дайк дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб юборди.
- 50'
Стерлингнинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 49'
Жезуснинг қулай позициядан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Крис Кавана жамоаларни танаффусга таклиф этди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'

ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фоден учинчи тўпни "Ливерпуль" дарвозасига йўллади.
- 41'

Менди вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.
- 35'

ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди.
- 33'

Эдерсон сўнгги ҳимоячи ролида. Акс ҳолда, Салаҳ гол уриши мумкин эди.
- 29'
Жезус жарима майдони ичида фаоллик кўрсатиб зарба позициясини ҳосил қилиб олди. Аммо зарба ўхшамади.
- 26'
Уотер-брек эълон қилинди.
- 25'

ГООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Кевин Де Брюйне пенальтидан ҳисобни очди.
- 24'

Жо Гомез сариқ карточка ишлаб олди.
- 24'

Стерлинг пенальти ишлади.
- 19'
Салаааааҳҳҳҳҳҳ!!! Мисрлик футболчининг ўнг томондан жарима майдонига кириб келиб берган зарбаси дарвоза устунига тегди.
- 18'

Жезус яна дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва яна офсайд.
- 10'
Де Брюйненинг зарбасига ҳимоячилар ғов бўлишди.
- 4'

Салаҳнинг хавфли зарбасини Эдерсон қайтарди. Қайтган тўпга Фирмино кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 3'

Жезуснинг голи офсайддан киритилгани қайд этилди.
- 0'

Учрашув бошланди!
- 0'
Чемпионлар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 0'
"Манчестер Сити" футболчилари чемпионлик йўлакчаси учун саф тортишмоқда.

Фикрлар