"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" ўйинини ким шарҳлайди?
Бугун Англия чемпионати 32-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" баҳси ўтказилади.
АПЛда турнинг марказий баҳси "Футбол ТВ"да жонли эфирда намойиш этилади. Учрашувни Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Бу ҳақда шарҳловчининг ўзи телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Мазкур қарамақ-қаршилик Тошкент вақти билан бугун тунда 00:15да бошланади.
Фикрлар