"Манчестер Сити" 20 ёшли франциялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Лион” ҳимоячиси Муктар Дьякабининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” спорт директори Чики Бегиристайн ва жамоанинг ёрдамчи мураббийи Микель Артета 20 ёшли франциялик футболчини Европа лигаси доирасида бўлиб ўтган “Эвертон” ҳамда “Лион” (1:2) клублари баҳсида кузатишган.

Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Дьякабини сўнгги пайтларда тез-тез жароҳат олаётган 31 ёшли Венсан Компанининг ўрнига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Франция ёшлар терма жамоаси аъзоси жорий мавсум мамлакат чемпионатида жами 4та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!