"Манчестер Сити" 35 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби чилилик дарвозабони Клаудио Браво узоқ муддатга сафдан чиққач, унинг ўрнига эркин агент мақомида юрган муносиб дарвозабон қидиришни давом эттирмоқда.

Globo Esporte нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” бразилиялик посбон Диего Кавальерига қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, 35 ёшли футболчи ўтган мавсумни "Кристал Пэлас" сафида ўтказган эди. Кавальери фаолияти давомида шунингдек "Палмейрас", "Ливерпуль" ва "Флуминенсе" клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!