
"Манчестер Сити" 80 миллионлик ҳимоячини сотиб олмоқчи
"Манчестер Сити" ёзда ўз таркибини қайта қуришни режалаштирмоқда. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимояни кучайтиришни хоҳлайди, шунинг учун клуб "Ювентус" футболчиси Андреа Камбясога жиддий қизиқмоқда.
"TodoFichajes"нашрининг хабар беришича, қишки трансфер ойнасида "Манчестер Сити" Камбясони сотиб олмоқчи бўлган, бироқ томонлар нарх борасида келиша олишмаган. Яқинлашиб келаётган ёзда "Ювентус" 25 ёшли футболчи учун 80 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.
2024/2025-йилги мавсумда италиялик фулбек 35 расмий ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва жамоадошларига 3 та голли узатма берди.
Фикрлар