"Манчестер Сити" АПЛ тарихида ҳеч қачон бўлмаган натижани қайд этди

"Манчестер Сити" клуби АПЛ тарихида бир мавсумда 5 та футболчиси 10 тадан кам гол урмаган биринчи жамоа бўлди.

“Шаҳарликлар”нинг жорий мавсумдаги тўпурарлар рўйхатини Серхио Агуэро бошқариб келмоқда. Аргентиналик форвард ҳисобида 16 та гол бор. Кейинги ўринларда эса Рахим Стерлинг (13), Кевин де Брюйне (11), Габриэл Жезус (11) ва Риёд Махрез (10) бормоқда.

Бундай натижани сўнгги бор "Эвертон" 1984/85 йилги мавсумда қайд этган эди. Аммо, унда мусобақа Англия премьер-лигаси эмас, Англия чемпионати, деб номланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!