"Манчестер Сити" АПЛга 50 миллион фунт тўлайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасига суд жараёнлари билан боғлиқ харажатлар учун ўнлаб миллион фунт тўлашга мажбур бўлиши мумкин. Бунга клуб деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилгани сабаб бўлди.

 Мустақил комиссия текшируви натижасида, жамоа молиявий қоидаларга мос келиш учун тўқима шартномалар тузиб, тўққиз йил давомида даромадларни 900 миллион фунтга сунъий равишда оширгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, иш юзасидан ҳар икки томон умумий ҳисобда 100 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлаган. Премьер-лига харажатлари 70 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда. Амалдаги қоидаларга кўра, судда ютқазган томон одатда ғолиб томоннинг сарфларининг тахминан 70 фоизини қоплаб беради. Шуни инобатга олганда, «Манчестер Сити» лигага деярли 50 миллион фунт тўлашга тўғри келиши мумкин.

Клуб эса ўзига қўйилган айбловларни рад этмоқда ва қарор устидан шикоят бериш ниятида эканини маълум қилди. «Манчестер Сити» бош директори Ферран Сориано комиссия хулосасини «Премьер-лига томонидан ўйлаб топилган фитна назарияси» деб атади. Қопланадиган компенсациянинг якуний миқдори апелляция жараёни якунлангандан сўнг аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!