“Манчестер Сити“ “Атлетико“нинг 17 ёшли футболчисини сотиб олмоқчи

“Манчестер Сити“ “Атлетико Минейро“ футболчиси Савиньо учун курашда етакчилик қилмоқда. “Шаҳарликлар“ 17 ёшли истеъдод соҳиби учун таклиф юборишга ҳам улгурди.

Машҳур журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, инглиз клуби ўйинчи учун “Атлетико Минейро“га 6,5 миллион евро ва турли бонусларни таклиф қилган. Бразил жамоаси бу борада ҳали бир тўхтамга келмагани айтилмоқда.

“Манчестер Сити“ футболчини қўлга киритса, уни ПСВга ижарага бериб юбормоқчи. Бразилиялик Савиньога “Арсенал“, “Лейпциг“ ва “Зальцбург“ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

“Transfermarkt“ порталида чарм тўп устасининг баҳоси 5 миллион евро этиб белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!