"Манчестер Сити" барибир ҳимоячи оладиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстога «Манчестер Сити» мутасаддилари яна қайтдан қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар тарқатди.

Манбаларга кўра, «Манчестер Сити» 23 ёшли француз футболчисини трансфер қилиш бўйича ишларни қайта бошлаган. 

Янги тайинланган бош мураббий Энцо Мареска аввалроқ «Челси»да Гюсто билан бирга ишлагани ҳам бу қизиқишни кучайтирган омиллардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, Англия вице-чемпиони ҳали ҳам Гюстони ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бироқ битимнинг асосий тўсиғи сифатида трансфер нархи қолмоқда — «Челси» ҳимоячи учун 82 миллион евро талаб қилмоқда.

Мало Гюсто 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар ҳисобга олинганда 49 ўйинда майдонга тушди, учта гол урди ва бешта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!