“Манчестер Сити” “Барса”да гуллаётган юлдузни сўраяпти

“Манчестер Сити” мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. 

“Шаҳарликлар” ёзда “Барселона” ҳужумкор футболчиси Рафиньяни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бразилиялик футболчи каталонияликлар жамоасида асосий фигуралардан бирига айланиб бормоқда. Шунга қарамай, “Барселона” мутасаддилари жўяли таклиф келса, уни қўйиб юборишга қаршилик кўрсатилмаслигини таъкидлаган.  

“Манчестер Сити” 27 ёшли футболчи учун курашда Саудия Арабистони клублари билан рақобатлашишига тўғри келади. 

Рафинья Испания чемпионатига кўчиб ўтгунга қадар Англияда “Лидс” шарафини ҳимоя қилган ва Премьер-лигага мослашиш унга қийинчилик туғдирмайди. 

Transfermarkt портали экспертлари ўйин очилиб бораётган футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “Барселона” билан шартномаси яна уч йил давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!