"Манчестер Сити" "Барселона"нинг юлдуз ҳужумчисини илиб кетмоқчи
"Манчестер Сити" сўнгги кунларда "Барселона" етакчиси ҳисобланган Рафиньяни олиб келиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар бермоқда "El Nacional" ва "TeamTalk" нашрлари.
Ушбу манбаларга кўра, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги манчестерликлар бразилиялик ҳужумчи учун "кўк-анорранглилар"га 100 миллион евро таклиф беришга тайёр. Бироқ, каталонияликлар Рафиньянинг бу мавсум қайд этаётган натижасидан сўнг қўйиб юбормоқчи эмаслигини билдирган.
Маълумот ўрнида, 28 ёшли футболчи бу мавсум "Барселона" сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 80 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар