"Манчестер Сити" Бразилиядан 100 миллион евро турaдиган ёш юлдузни топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ёзги трансфер ойнасида янги вингер олиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. The Athletic нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти «Палмейрас» таркибида тўп суришга улгурган ёш ҳужумкор футболчи Аллан Элиасни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ушбу трансфер амалга ошса, Аллан Элиас «Тоттенхэм»га ўтиши кутилаётган бразилиялик Савионинг ўрнини босиши мумкин. Савио атрофидаги музокаралар якунига етиб қолгани айтилмоқда.

Шу билан бирга, мақолада таъкидланишича, «Палмейрас» ҳозирча ўз тарбияланувчисини сотиш ниятида эмас. Бразилия клубидаги манбаларнинг айтишича, 22 ёшли футболчи шартномасида 100 миллион евро миқдоридаги тўлов эвазига келишувни бир томонлама бекор қилиш имконини берувчи банд мавжуд.

Аллан Элиас «Палмейрас» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Аллан катталар жамоаси сафида «Палмейрас» учун 2025 йил январидан бери ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақалар доирасида 95 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Алланнинг бозор қиймати ҳозирча 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!