"Манчестер Сити" бразилиялик футболчисини "Боруссия Д"га сотади

Мавсумни Дортмунднинг "Боруссия" клубида ижарада ўтказаётган "Манчестер Сити" ҳимоячиси Ян Коуто немис грандининг тўлақонли футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, "Боруссия"нинг ижара шартномасида кўрсатилган Коутони сотиб олиш бўйича мажбурий ҳуқуқи кучга кирган. Тўлиқ трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида “Боруссия” 22 ёшли футболчини 4 миллион евро эвазига ижарага олганди. Коутно ўтган давр мобайнида дортмундликлар таркибида жами еттита ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.

“Боруссия” эса олти турдан кейин ўн очко билан Германия чемпионатида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!