“Манчестер Сити” бу ишни 86 йилдан бери уддалай олмаяпти
Англия Премьер-лигасининг 13-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилади.
Турнинг марказий учрашуви олдидан статистика мутахассис қизиқ фактни ўртага ташлади. Унга кўра, “шаҳарликлар” 86 йилдан бери “Ливерпуль”ни кетма-кет икки маротаба мағлубиятга учрата олмаган эган.
Ливерпулликлар кетма-кет икки марта ютқазган ўйин 1937 йилда қайд этилган. Тарихни янгилаш учун Хосеп Гвардиола шогирдлари бўлажак учрашувда ғалаба қозониш керак.
Икки жамоанинг аввалги ўйинида “Манчестер Сити” футболчилари Юрген Клопп жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
“Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ўртасидаги учрашув 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар