“Манчестер Сити” бу жамоага умуман футболчи сотмайди
“Манчестер Сити” бундан буён “Арсенал”нинг асосий таркиб футболчиларибўйича ҳеч қандай таклифини қабул қилмайди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Аввал манчестерликлар ҳимоячи Александр Зенченко ва ҳужумчи Габриэль Жезусни “канонирлар”га транфер қилган эди. “Шаҳарликлар” бу трансферлардан мамнун лекин келажак учун трансфер сиёсатини қайта кўриб чиқмоқда.
Бунга Микель Артета шогирдларининг Англия Премьер-лигасида “шаҳарликлар”га жиддий рақобат кўрсатаётгани сабаб бўлди. “Сити” раҳбарияти ана шу сабабдан ёздан бошлаб, “Арсенал”га умуман ўйинчи сотмайди.
Премьер-лигада “Арсенал” ўттизта учрашувда 73 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда. Микел Артета шогирдлари Хосеп Гвардиола жамоасидан олдинди бормоқда.
Фикрлар