"Манчестер Сити" буни қила олишига ишонмоқда
"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни қўлга кирита олишига ишонмоқда.
ESPN нашрининг хабарига кўра, 19 ёшли футболчи "шаҳарликлар"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Аммо немис гранди ҳам маҳоратли футболчисини кейинги мавсумда ҳам таркибда олиб қолишни истайди.
Беллингемнинг хизматларига “Манчестер Сити”дан ташқари шунингдек, “Реал”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жуд жорий мавсум Бундеслиганинг 24 та учрашувида 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 110 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар