"Манчестер Сити" чемпион жамоа трансферини барбод қилди
«Интер» жамоаси бир пайтлар Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани яна ватанига қайтаришни режалаштиргани маълум бўлди.
Бу ҳақда Tribuna.com хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Италия чемпионлари раҳбарияти Доннарумма Франциянинг ПСЖ клуби билан тузган шартномаси тугашини кутишига умид қилган. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил ёзигача амал қилиши керак эди. Шу муддат якунлангач, «Интер» уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни кўзлаган.
Милан клуби Доннаруммага беш йиллик шартнома таклиф этишга тайёр бўлган, йиллик маош эса етти миллион евро атрофида белгилангани айтилмоқда.
Бироқ бу режалар амалга ошмади. Ўтган йили «Манчестер Сити» дарвозабонни ПСЖдан 40 миллион евро эвазига сотиб олиб, «Интер»нинг ниятига барҳам берди.

Фикрлар