"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушиб кетиши хавфи сабаб клубда парокандалик юзага келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» кийиниш хонасида вазият тобора таранглашиб бормоқда. Франциянинг L’Equipe нашри ёзишича, клуб молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун айбдор деб топилгани ортидан жамоа ичида жиддий хавотир кучайган.

Манбага кўра, футболчилар эҳтимолий жазо чораларидан ташвишда. Асосий хавф – жамоанинг Чемпионшипга туширилиши ёки очколарининг олиб қўйилиши. Бундай қарор қабул қилинса, «Манчестер Сити»нинг Англия премьер-лигасида қолиши катта савол остида қолади.

«Шаҳарликлар» сафидаги кўплаб ўйинчилар жамоа энг юқори дивизионда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишидан қўрқмоқда. Бу эса клубнинг келажаги, таркиб сақланиб қолиши ва янги трансферлар бўйича режаларини ҳам ноаниқ ҳолатга келтириб қўйган.

Ҳозирча «Манчестер Сити» премьер-лига жадвалида 15 очко тўплаб, 1-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда жамоа ўз майдонида «Ливерпул»га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!