Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Манчестер Сити" дарвозабони МЛСга йўл олди

Ҳаммаси ҳал бўлди

"Манчестер Сити" посбони Зак Стеффен фаолиятини МЛСда давом эттирадиган бўлди. У "Коларадо Рапидс"нинг янги аъзосига айланиш арафасида, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб бўлган ва трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда. У клуб билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, битимни яна бир йилга уайтириш имконияти ҳам бор. 

2019 йилда "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилган Стеффен турли ҳил клубларда ижарада ўйнади. Тўрт ярим йилдан сўнг у жамоани тарк этмоқда. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ