"Манчестер Сити" де Брюйненинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди
"Манчестер Сити" клуби матбуот хизмати бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне жароҳати тафсилотларини эълон қилди.
Унга кўра, футболчининг ўнг тўпиғи шикастланган. Ҳозирча унинг тўлиқ тикланиш муддати ҳақида маълумот берилмаган, аммо у Англия чемпионатининг навбатдаги "Астон Вилла"га қарши ўйинида майдонга тушмаслиги аниқ. Ярим ҳимоячи Англия кубоги 1/2 финалида "Челси" га қарши ўйинда (0: 1) жароҳат олган эди.
29 ёшли Де Брюйне жорий мавсумда "Манчестер Сити" таркибида жами 35 учрашувда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 8 та гол ва 16 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.
“Манчестер Сити” 32 турдан сўнг Англия премьер-лигаси мусобақа жадвалида 72 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар