“Манчестер Сити” Доннаруммага рақобатчини Италиянинг ўзидан олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Милан” клубининг иқтидорли дарвозабони Алессандро Лонгони фаолиятини Англия Премьер-лигасининг “Манчестер Сити” жамоасида давом эттирадиган бўляпти.

18 ёшли футболчи Англия гранди билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Истиқболли голкипер ҳеч қандай кутилмаган ҳолат рўй бермаса, “шаҳарликлар” сафига эркин агент сифатида қўшилади.

Алессандро Лонгони “россонерилар” билан 30 июнда тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.

У “Милан”да ёшлар жамоаси ва асосий жамоанинг захира таркибида ўйнаган, аммо  биринчи жамоа учун ҳали дебют қилишга улгурмаган.

“Манчестер Сити”да асосий дарвозабон ролини италиялик Жанлуижи Доннарумма бажармоқда. Унинг ўринбосари Жеймс Траффорд мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида ёзда клубни тарк этишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!