"Манчестер Сити" ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол урди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич учрашувлари якунланди. Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси олти учрашувда 18 та гол уриб, энг сермаҳсул жамоага айланди.
"Шаҳарликлар" Германиянинг "Лейпциг”, Сербиянинг "Црвена Звезда" ва Швейцариянинг "Янг Бойз" клублари билан бир гуруҳда ўйнаб, биринчи бўлишди. Хосеп Гвардиола шогирдлари максимал 18 очко тўплашди.
Иккинчи энг сермаҳсул жамоа Мадриднинг Атлетико жамоаси бўлди. "Матрасчилар" бу босқичда 7 та гол урди. Кейинги ўринларда 16 та гол билан Лондоннинг “Арсенал” ва Мариднинг "Реал" клублари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.
Фикрлар