Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Родри "Манчестер Сити" аъзосига айланишга яқин турибди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 23 ёшли испаниялик футболчини эртага, яъни 1 июль куни расман оммага таништириши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, Родрини шахсан “Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасида кўришни хоҳлаган эди.

Маълумот учун, Родри ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер баҳоси эса 70 млн еврога баҳоланмоқда.