Ads

Амалдаги чемпион "Манчестер Сити" бугун АПЛнинг 20-турида "Саутгемптон"га қарши баҳсда тажрибали ярим ҳимоячи Кевин де Брёйнесиз ўйнашига тўғри келади.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра бельгиялик футболчида кичиб жароҳат мавжуд. Эътиборлиси, унинг 3 январь куни “Ливерпул”га қарши баҳсда иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Қайд этиш лозимки, Де Брёйне жорий мавсумнинг асосий қисмини даволаниш билан ўтказиб юбормоқда. У ҳозирча “шаҳарликлар” сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.