"Манчестер Сити" етакчиси "Барселона"га ўтади(ми)?!

Ғарб матбуотининг ёзишича, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва мавсумлар оралиғида "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин.

Португалиялик футболчининг ўзи эса келажаги ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаслигини таъкидлади.

"Афсуски, ҳозир бу саволга жавоб бера олмайман, чунки мен ҳозир терма жамоа сафидаман ва бор эътиборим ўйинга қаратилган. Нима бўлишини мавсум якунлангач кўрамиз", - деди Силва Goal нашрига берган интервьюсида.

Бернарду Силва ўтган мавсум “Манчестер Сити” таркибида жами 50та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!