"Манчестер Сити" етакчиси билан янги шартнома борасида келишиб олди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден янги шартнома имзоламоқчи.

“Шаҳарликлар”нинг 22 ёшли тарбияланувчиси клуб раҳбарияти билан келишувга эришган. Шартнома узайтирилгандан сўнг, Фоден бонусларни ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 280 минг евродан кўпроқ маош олади. Бу амалдаги битимдан икки баравар кўп, дея хабар берди журналист Жеймс Дакер. Ёш ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади. Янги битим эса 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда ўнта ўйин ўтказган Фил Фоден 3 та гол урди ҳамда иккита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!